Nizom
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НАРКОЛГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ
Н И З О М
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиалининг (кейинги ўринларда –минтақавий филиал) услубий-амалий фаолиятини ташкил этади.
2. Минтақавий филиал фаолияти ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилоти сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 6 ноябр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 88-сонли баёни 27-бандида берилган топшириқ асосида ташкил этилган.
3. Минтақавий филиал давлат муассасаси сифатида фаолият олиб бораётган Самарқанд вилоят наркология диспансери негизида ташкил этилган юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига эга, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда ҳисоб-китоб рақамларива валюта ҳисоб рақамларини, шахсий ғазна ҳисоб рақамларига эга, минтақавий филиалнинг тўлиқ номи ёзилган муҳрга, штампларгава бланкаларга эга.