📞 +998 (66) 223-11-44🕘 Qabul: 08:30 – 17:30✉ smr.vil.nd@ssv.uz
Samarqandnarkologiya filiali

ЧЕКИШ – БУ ЗАРАРЛИ ОДАТ.

👁 45

Ҳар бир ёшу қари – чекиш бу зарарли одат эканлигини, саломатликка салбий таъсир кўрсатишини билади.
Замонавий тиббий тадқиқотлар туфайли олимлар никотинни кам дозада истеъмол қилиш ҳолатида ҳам қуйидаги нуқсоларни келтириб чиқаришини исботлашди.
- Эркак ҳамда аёлларда репродуктив функцияларни бузади;
- Умумий саломатликни ёмонлаштиради;
- Иммунитетни заифлаштиради;
- Қон томирларини торайтириши оқибатида, юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқаради.
Энг даҳшатлиси, чекиш – бу мақсадли равишда орттирилган одат ҳисобланади. Инсон организми чекиш учун яратилмаган. Биринчи марта тамаки чекишда организм йўтал кўринишида унга қаршилик кўрсатмоқчи бўлади. Аммо, биз барибир, бу зарарли наркотинни ичимизга тортишга ҳаракат қилаверамиз.
Тамаки ва унинг тутуни таркибида одам организмига зарарли таъсир этувчи 400 дан ортиқ ҳар хил бирикмалар бўлиб, улардан энг заҳарлиси никотин, ис гази ва шуларга ўхшаш кўпгина зарарли моддалардир.
Тамаки юрак – қон томир, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, асаб, ички секреция, жинсий безлар каби аъзоларига заҳарли таъсир қилиб миокард инфаркти, хафақон касаллиги, бронхларнинг сурункали яллиғланиши, яра ва саратон сингари кўпгина хавф

Кашандалик, асосан, зерикиш, банд бўлмаслик, ўз ҳаётидан норозиликдан келиб чиқади. Аввал қизиқишдан бошланган бу ҳолат йиллар ўтиб чуқурлаша боради. Чекувчи реал эмас, нореал ҳаётни маъқул кўра бошлайди. Нореал ҳаёт — кашандалик, гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик кўринишларида намоён бўлади.
ли касалликларга сабаб бўлади. Наслга ҳам салбий таъсир қилиб, фарзандсизликка, туғиладиган болаларни заиф, ногирон, жисмоний нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлади.
Агарда чекишни ташламоқчи бўлсангиз қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:
- Ҳар икки кунда бир донадан камайтириб туринг;
- Ўзингизга бирор бир спорт турини одат қилиб олинг;
- Чекиш хумори тутиб қолса, соф табиат қўйнида сайр қилинг;
- Ухлаш маромига риоя қилинг.
Мутахассислар фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда, аввало, тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур. Бу иллатнинг илдизини тезроқ қирқиш учун кўнгилочар жойларда чилим чекиш билан боғлиқ хизматлар турларини кўриб чиқиш, уларни қонун билан тақиқлаш кундан кун долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, бугун чекишнинг замонавий турларини ҳаётида қўллаб кўришни хоҳлаётган ёшларни хорижий тилларни пухта ўрганиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, илм-фанда янгилик киритиш ва янгича яшашнинг замонавий шаклларини ўзлаштиришга йўналтириш катта авлод вакилларининг муҳим вазифасидир.
Врач нарколог: Ж.И.Мўминов