📞 +998 (66) 223-11-44🕘 Qabul: 08:30 – 17:30✉ smr.vil.nd@ssv.uz
Samarqandnarkologiya filiali
Bosh sahifa/Yangiliklar/29 aprel 2022

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда илк бор 2022 йил 25-28 апрел кунлари ташкил этилган Халқаро “Ёш психиатр ва наркологлар Самарқанд баҳорги мактаби” якунига етди.

👁 60

Мухтарам Президентимиз томонидан, аҳоли тиббий маданиятини ошириш ва саломатлигини асрашда, тиббиёт сохасини чет эл олимлари тажрибасига кўра, улар билан хамкорлик ва халқаро илмий тажриба алмашинувлар эвазига жисмоний фаол ва руҳий соғлом қилиб тарбия қилиш муҳимлиги белгиланган. Самарқандда бўлиб ўтган ушбу халқаро анжуман халқимиз саломатлигига ўз хизматини қўшиб, келажакда халқаро хамкорликлар учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Анжуман доирасида 18 дан ортиқ давлатлардан илмий тадқиқотчи ва профессорлар иштирок этиб, 50 дан ортиқ илмий мақолалар тингланди. Шунингдек ёш илмий изланувчиларни 40 дан ортиқ мақолалари мухокамага қўйилди. Конференциялар билан бир қаторда, давра суҳбатлари ва амалий симпозиумлар ўтказилиб, Ўзбекистон шароитида психиатрия ва наркология сохасидаги муаммолар таҳлил қилинди ва чет эолимлари томонидан;

  • -психофаол моддаларга қарам бўлган беморларни наркологик даволаш ва реабилитация қилиш бўйича ташкилий ёндашувларни такомиллаштириш.
  • -гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш оқибатида руҳий ва хулқ-атвори бузилган беморларни наркологик даволаш ва реабилитация қилиш масалаларига ойдинлик киритиш мақсадида консултациялар ташкил этиш.
  • -психиатрия ва наркология соҳасида қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва таъминлаш.
  • -наркология соҳасида фан ва техникани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида қўшма илмий тадқиқотлар, илмий ва илмий-техникавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби таклифлар қабул қилинди.
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят минтақавий филиали жамоаси, ўз вақтлари ва хизматларини аямасдан хамкорлик қилган чет эл олимларига ҳамда Халқаро анжуманни ташкил этиб, ўз хизматларини аямаган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Жаҳон психиатрия ассоциациясига, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказига ва директори З.Ш.Ашуровга, Ўзбекистон психиатрлар уюшмасига, Самарқанд давлат тиббиёт университетига ва ректори Ж.А.Ризаевга, Тошкент тиббиёт академиясига, психиатрия ва наркология кафедрасига ва профессор Ш.Ш.Магзумовага, ҳамда Самарқанд вилоят хокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасига ва бошқарма бошлиғи Д.Х.Жуманиязовга ўз хурматини ва миннатдорчилигини билдиради.
Анжуман Zoom ва YouTube платформалари ёрдамида жонли эфирга узатилди.