📞 +998 (66) 223-11-44🕘 Qabul: 08:30 – 17:30✉ smr.vil.nd@ssv.uz
Samarqandnarkologiya filiali

Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.С.Зайниев раислигида, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилоят минтақавий филиалида 2024 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар,

👁 62

Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.С.Зайниев раислигида, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилоят минтақавий филиалида 2024 йил 6 ой давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда 2025 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида ҳисоботи ўтказилди.

Ҳисобот филиал директори Н.К.Кенжаева томонидан тақдим этилди. Филиал фаолияти, мавжуд камчиликлар ва келгусидаги режалар тўғрисида маълумотлар келтирилди.

  1. Стационар бўлимлари мослаштирилган бинода жойлашганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 842-сонли қарорининг 2-иловаси 1-бандида Марказ Самарқанд филилалининг стационар биносини қуришни Инвестиция дастури маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини олиб бориш.
  2. Пуллик хизмат ва сервис хизматларини ривожлантириш (тест синамалари, диагностик текширувлар, сервис палаталари).
  3. Бирламчи касалланишларни аниқланишда ИИБ ходимлари, бирламчи бўғин шифокорлари, махалла фаоллари, педагоглар, хамда бошқа фуқоролар фаолиятини мувофиқлаштириш ташкилотлари ходимлари ўртасидаги хамкорликларни кучайтириш.
  4. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий Маркази билан хамкорликда   тадқиқотчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш орқали филиал мутахассисларини илмий салоҳиятини ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор марказларида малака оширишларини ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.С.Зайниев томонидан хисобот ва филиалнинг таклифлари юзасидан қуйидаги вазифалар белгиланди.

  1. Дастлаб филиал фаолиятидаги ва илмий марказнинг республика муассалаларида амалга оширилаётган даволаш-диагностик жараёнларини таққослаш ва мавжуд етишмовчиликларни бартараф этиш.
  2. Марказ Самарқанд филилалининг стационар биносини қурилиш ишларини ноанъанавий услубларда яъни, беморлар учун оптималлаштирилиши эвазига пуллик хизмат ва сервис хизматларини янада кучайтириш.
  3. Бирламчи касалланишларни аниқланишида фуқоролар фаолиятини мувофиқлаштириш ташкилотлари ходимлари билан хамкорликда таъсирчан чораларини ишлаб чиқиш.
  4. Филиал шифокорларини илмий фаолият билан шуғулланишини таъминлаш, бунда Самарқанд Давлат университети ҳамда хорижий етук муассасалар билан хамкорликни йўлга қўйиш.

Ҳисобот сўнгида бошқарма бошлиғи С.С.Зайниев мавжуд масалаларда Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси доимий кўмаклашишга ва хамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдриб ўтди.