Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллик дастури ижроси Пахтачи тумани, Боғолон МФЙ, Хумор ОШП аҳолиси ўртасида ўтказилди.

-
Филиал мутахассислари, Хумор ОШП ходимлари билан хамкорликда, маҳалла аҳолисини хонадонбай тиббий кўрикдан ўтказишди. Дастлаб Саломатлик-3 гуруҳидаги 177 нафар беморлар холидан хабар олиниб, тиббий тавсиялар берилди. Маҳалла худудидаги 29-сонли умумтаълим мактаблари юқори синф ўғил-қизлари, ўсмирлар мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, болоғот ёшдаги ўсмирларга тиббий тавсиялар берилди. Ёшлар ва педагоглар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларсиз яшаш ва жисмоний фаоллик тўғрисида семинар ўтказилди.

-
Боғолон МФЙ худудида 450 та хонадон бўлиб, 2294 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 104 та уйларга хонадонбай кирилиб, яшаш шароитлари ўрганилди, 463 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўриклар давомида аниқланган тиббий хулосаларга асосан, уларнинг 52 нафарига амбулатор ва 4 нафарига стационар даволанишлар тавсия этилди. Хар бир хонадонга соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаоллик, овқатланиш маданияти ва зарарли иллатларга ружу қўймаслик каби масалаларда суҳбатлар ўтказилиб, тавсиялар берилди.